11 Май 2024 йил 11510

Кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи дориларни сотиш мақсадида сақлаётган шахс ИИББ ходимлари томонидан далилий ашё билан ушланди

Жорий йилнинг 1 май кунидан 30 май кунига қадар Тошкент вилояти ҳудудида таркибида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситалари билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатни аниқлаб фош этишга қаратилган “Қора дори-2024” кенг қамровли тезкор профилактик ойлиги ўтказилмоқда.

Қора дори-2024 ойлиги доирасида вилоят ИИББ ва Чирчиқ шаҳар ИИБ тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган аёл (Б.Н.) шубҳали ҳаракатлари учун яшаш ҳудудида тўхтатилиб текширилганда, қўлида бўлган аёллар сумкасида 498 дона “зардекс” ва 16 дона “тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, ушланган.

Суриштирувлар давомида ушбу аёл яшаш хонадонида кейинчалик сотиш мақсадида 1 605 дона турли кўринишдаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаб келганлиги аниқланган. Умуман олганда, ўтказилган тезкор тадбир натижасида “қора бозордаги” нархи 205 миллион сўмга тенг бўлган 2 119 дона кучли таъсир қилувчи дорилар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб, муомаладан олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech