11 Апрел 2020 йил 118

Коронавирусга карши курашишда хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлар муддатидан олдин махсус унвонлар билан рағбатлантирилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йилнинг 4 апрел кунидаги тегишли буйруғи билан, коронавирус (COVID-19) инфекциясининг мамлакатимиз ҳудудида тарқалишини олдини олиш мақсадида, хизматга сафарбар қилинган Тошкент вилояти ИИББ ходимларининг беш нафари подполковник, уч нафари майор ва икки нафари капитан махсус унвонлари муддатидан олдин рағбатлантирилди.

 “ПОДПОЛКОВНИК” махсус унвони;

майор Атамуратов Халлоқ Халиқович, Тошкент вилояти ИИББ Тўртинчи минтақавий ҳудуд Зангиота тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими таянч пунктлари профилактика инспектори;

майор Жаркинова Айгул Серсеновна, Тошкент вилояти ИИББ бўлинмалари Пробация бўлими бўлинмалари Бўстонлиқ тумани ички ишлар органлари пробация гуруҳи катта инспектори;

майор Иботов Камолиддин Исраилович, Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори;

майор Миноваров Дилшод Рахимович, Тошкент вилояти ИИББ Эксперт-криминалистика бўлими Шахсни автоматлаштирилган идентификация қилиш бўлинмаси бош эксперти;

майор Юлдашев Учқун Рахматиллаевич, Тошкент вилояти ИИББ Биринчи минтақавий ҳудуд Бўстонлиқ тумани ИИБ 10-сон ички ишлар бўлинмаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи таянч пунктлари профилактика инспектори;

“МАЙОР” махсус унвони;

капитан Абдуллаев Нуриддин Ахмадалиевич, Тошкент вилояти ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари-хорижий фуқароларни ҳисобга олиш бўлими бошлиғи;

капитан Тураев Эркин Комилджанович, Тошкент вилояти ИИББ Эксперт-криминалистика бўлими Таҳлил ва техник ривожлантириш гуруҳи бош эксперти;

капитан Ибадуллаева Муборак Нуруллаевна, Тошкент вилояти ИИББ ИИББ бўлинмалари Жазони ижро этиш бўлими 47-сон манзил-колонияси Тарбиявий ишлар бўлинмаси катта психологи;

“КАПИТАН” махсус унвони;

катта лейтенант Эрназаров Руслан Турсункулович, Тошкент вилояти ИИББ Биринчи минтақавий ҳудуд патруль-пост хизмати отряди командирининг хизмат бўйича ўринбосари;

катта лейтенант Шодиев Рустам Исмонович, Тошкент вилояти ИИББ Биринчи минтақавий ҳудуд Қибрай тумани ИИБ 7-сон ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи таянч пунктлари профилактика инспекториларига, қайд этилганидек рағбатбатлантириш тариқасида муддатидан олдин берилди.

Энг аввало, мазкур синовли кунларда хизмат қилаётган тиббиёт, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва барча соҳа вакилларига давлатимиз раҳбари ва халқимиз билдирилган ишонч янада куч бағишлаб турибди. Кўрсатилган эътибор ва рағбат билан уларни қутлаймиз.

Синовларни ҳамжиҳатликда енгамиз! Биз сиз учун хизматдамиз, сиз биз ва оилангиз учун уйда қолинг.

Маълумот ўрнида, ҳозирда ИИББ томонидан коронавирус тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий қилинган бўлиб, 11 апрел 9:00 ҳолатига карантинга олинган 662та хонадонга жами 3 минг 63 нафар фуқаро уй карантинига олинган бўлса, уларни назорат қилиш учун 700га яқин ва 11та тиббий муассасаларда 8 минг 815 нафар фуқаролар карантинига олинган бўлса, уларга 150 нафарга яқин ички ишлар ходимлари бириктирилиб, кучайтирилган назорат тартибида сутка давомида хизмат олиб бормоқда.

Вилоят ҳудудида олиб борилаётган чоралар натижасида жами 6 минг 12та карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган ва тегишли чора кўрилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech