30 Ноябр 2021 йил 662

Касбий тайёргарлик ва спорт

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жисмоний ва жанговар шайлигини ошириш ва ходимларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида «Динамо» жисмоний тарбия жамоалари ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоят ИИББ, Миллий Гвардия вилоят бошқармаси, ҳарбий қисми ва қўриқлаш бошқармаларининг жамоалари иштирок этишди.

30-спартакиада доирасида муросасиз кечган жангларда, иштирокчилар 65,70,75,80,85,90,+90 кг вазнларда кураш олиб боришди.

Якуний натижаларга кўра: 1-ўринни Миллий Гвардия Ҳарбий қисми, 2-ўринни Ички ишлар Бош бошқармаси, 3-ўринни МГ қўриқлаш бошқармаси жамоалари қўлга киритди.

Ғолибларга диплом ва совғалар тантанали равишда топширилди.

ИИББ Ахборот хизмати

 

Text to speech