“Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида жаҳон чемпиони Акобир Қурбоновдан билан маҳорат дарси
Ички ишлар органлари ходимларининг касбий тайёргарлиги ва жисмонан соғломлиги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишда муҳим ўрин тутади. Шу маънода “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида бўлиб ўтаётган тадбирларнинг аҳамиятини алоҳида қайд этиш керак.
Кеча Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган маърифат соати ана шу мавзуга қаратилди.
Унда халқаро тоифадаги спорт устаси, самбо ва ўзбек кураши бўйича жаҳон чемпиони, нафақадаги подполковник Акобир Қурбонов иштирок этиб, ходимларга ўзининг маҳорат сирларини ўргатди.
Ўтказилган маҳорат дарси мобайнида халқаро тоифадаги спорт устаси қалтис вазиятларда ходимларнинг қандай ҳаракат қилишлари лозимлиги тўғрисида назарий ва амалий жиҳатдан тушунчалар берди.
Нафақадаги подполковник Акобир Қурбоновнинг маҳорат сабоқлари қатнашчилар учун катта ибрат мактаби вазифасини ўтади.
ИИББ Ахборот хизмати