1 Июн 2024 йил 9819

Касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш бўйича танлов

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади.

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида ўтказилади.

Номзодларга қўйилган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши; - Яшаш манзили бўйича Тошкент вилоятида доимий рўйхатда туриши; - Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган бўлиши; - Муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши; (захирадаги офицерлар таркиби қабул қилинмайди); - Олий маълумотга эга бўлган фуқаролар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.

Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетида тайёрланадиган мутахассисликлар:

- Йўл-патруль фаолияти;

- Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти;

- Жамоат тартибини сақлаш фаолияти;

- Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти.

Касбий тайёргарлик факультетига кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан келишлари сўралади:

- Биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси доимий яшаш манзили билан;

- Ҳарбий гувоҳнома;

- Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги 086 шаклидаги соғлиғининг ҳолати ҳақидаги маълумотнома (бўй параметрлари кўрсатилган ҳолда);

-Олий таълим муассасасини якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (дипломи ва унинг иловаси асли)

Факультетда ўқиш истагида бўлган фуқаролар жорий йилнинг 1 июнь кунидан 1 июль кунига қадар соат 09:00 дан 18:00 га қадар мурожаат этишлари сўралади.

Эслатма: белгиланган кунлардан олдин ёки кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.

Қўшимча маълумот учун Телеграмдаги гуруҳга аъзо бўлинг https://t.me/TV_KTF_2024

Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Янги Обод МФЙ, Янги Обод кўчаси Тошкент вилояти ИИББ янги биноси

Text to speech