Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИББ ЙҲХБ Эксплуатация монтаж бошқармаси ходимлари томонидан жойларда йўл белгиларини янгилаш ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, бугуннинг ўзида Бекобод шаҳридаги мактаблар олдига огоҳлантирувчи белгилар, Оққўрғон тумани марказида ахборот берувчи белгилар ўрнатилди.
Ушбу тадбирлар ҳаракат хавфсизлигини кучайтириш ва йўлларда турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.