13 Январ 2022 йил 828

Жиноят давомида фуқаролар ва давлатга етказилган 89 млд сўм зарар ундирилди

Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2021 йил 12 ойи давомида дастлабки тергов фаолиятини яхшилаш, жиноятларни фош этиш ва уларни олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, жиноятларни олдини олиш ва тергов профилактикаси масаласида 5 937 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, ўқув муассасалари ва корхоналарга тақдимномалар киритилиб, терговчилар иштирокида айбланувчиларнинг яшаш, ўқиш ва иш жойларида муҳокама қилинди.

Шу каби терговчилар томонидан жиноятчиликни олдини олиш  бўйича 1 790 маротаба таълим муассасаларида, 2 639 маротаба  маҳаллаларда, 302 маротаба  корхона ва ташкилотларида профилактик учрашувлар ўтказилган.

Ўтган давр мобайнида тергов ходимлари томонидан 18 та қидирувдаги шахс аниқланиб ушланган бўлса, 73 та жиноят фош этилган.

Яна бир эътиборли жиҳати, 12 ойда жиноят ишлари бўйича фуқаролар, давлат ва жамоат ташкилотларига 105 млрд 581 млн сўм моддий зарар етказилганлиги аниқланиб, улардан 88 млрд 964 млн сўм ёки 84,3 фоизи ундирилишига эришилган. Ҳозирда зарарнинг қолган миқдорининг ундиришга қаратилган чоралар кўрилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech