13 Июл 2022 йил 826

Жазо муддатини ўтаётган шахсларга ID-карталар топширилди

 

Ҳаммаси инсон қадри учун. Бугун бу тамойил ҳар бир тизимнинг бош мақсадига айланди. Хусусан, жиноят кўчасига кириб тўғри йўлидан адашган ва ҳозирги кунда қилган ишидан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган шахсларга қаратилаётган эътибор ҳам шулар жумласидандир.

Мазкур йўналишдаги ишларнинг амалий давоми сифатида кеча, 12 июль куни Тошкент вилояти ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари Зангиота туманида жойлашган ИИВга қарашли 24-сон тарбия колониясида бўлиб, жазо муддатини ўтаётган, 16 ёшга тўлган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-карталар расмийлаштиришди.

Шу муносабат билан калонияда ташкил этилган тадбирда 23 нафар шахсга расмийлаштирилган ID-карта тантанали равишда топширилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида миграция бошқармаси томонидан жазо муддатини ўтаётган 120 нафардан ортиқ шахсга манзилли хизмат кўрсатиш орали ID-карта расмийлаштирилиб, топширилган ва ҳозирда ҳам мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech