24 Ноябр 2021 йил 574

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида Бўстонлиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан 600 туп кўчатлар ўтказилди


Республика миқёсида ўтказилаётган дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан кўтаринки кайфият ва самимият билан ташкил этилмоқда.

Жумладан, бугун ҳам мазкур лойиҳа доирасида Бўстонлик тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган Масжид ва Қабристон атрофига туман ИИБ бошлиғи бошчилигида ходимлар томонидан 580 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.

Аввалроқ лойиҳа доирасида вилоят ИИББ ходимлари томонидан 3 мингдан ортиқ кўчатлар ўтказилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Мазкур хайрли ташаббус вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБлари томонидан давом эттирилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

 

Text to speech