29 Октябр 2022 йил
717
Яшил макон доирасида "Янги Ўзбекистон" боғида оммавий кўчат экиш акцияси ўтказилди
Мунтазам давом этаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 20 октябрдан “долзарб 40 кунлик”ка старт берилган бўлиб, айни кунларда жойларда лойиҳа доирасида амалий ишлар қилинмоқда.
Жумладан, бугун 29 октябрь куни Нурафшон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғида Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва бошқа давлат идоралари вакиллари томонидан кўплаб манзарали ва мевали кўчатлар ўтказилишига кўмаклашилди. Жараёнларда вилоят ИИББ бошлиғи бошчилигида бир гуруҳ ходимлар фаол иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда вилоят ҳокими ва соҳа мутахассислари иштирок этиб, мазкур йўналиш бўйича ўзининг кўрсатма ва тавсияларини берди. Тадбирлар шаҳар-туман, ташкилот ва маҳалла ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.