4 Ноябр 2020 йил 758

Янгийўлда 37 марта қоида бузиб, жарималарни тўламаган ҳайдовчи аниқланди

Тошкент вилоятида ўтказилаётган «ойлик»нинг 15 куни давомида 589 та транспорт воситаси белгиланган жарималарни муддатида тўламаганлиги учун, қарздорлик ундирилгунга қадар жарима майдонига жойлаштирилди.

Мисол тариқасида, Янги йўл туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан Spark автомобили ЙҲҚ бузганлиги учун тўхтатиб, электрон маъмурий баённома расмийлаштириш вақтида, автоуловнинг махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали жорий йил давомида 37 маротаба қоидабузарлик содир этиб, белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламай келганлиги аниқланди. Автоулов қарздорлик ундирилгунга қадар жарима майдонига вақтинчалик жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 291-моддасига кўра,Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади”.

Ҳозирда вилоят ҳудудида шу ва бу каби тадбирлар уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech