Тўққиз ойда ЙТҲ сони 111 тага камайишига эришилди. Чора-тадбирлар давом этмоқда
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлар натижасида вилоят ҳудудида йилнинг ўтган даврида содир бўлган ЙТҲларининг сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 111 тага ёки 18,3 фоизга ҳамда болалар иштирокидаги ҳодисалар сони эса 24 тага ёки 31,2 фоизга камайишига эришилди.
Ушбу йўналишдаги ишларни давом эттириш мақсадида 2020 йилнинг 15 октябрдан 15 ноябрга қадар «Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш» ойлиги ўтказилади.
Ушбу ойлик келгусида ЙТҲ салмоғини янада камайтириш, шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ИИВнинг фармойиши билан ўтказилмоқда.
Шу ўринда, ЙҲХБ кенг жамоатчилик ва барча йўл ҳаракати иштирокчиларини мазкур ойликда фаол иштирок этишга чақиради.
ИИББ Ахборот хизмати