31 Январ 2024 йил 8276

Jamoat xavfsizligi universitetiga o‘qishga qabul qilish bo‘yicha e’lon

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 6-августдаги “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 500-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Жамоат хавфсизлиги университетига ёши 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили 17 ёшга тўладиган фуқаролар доимий яшаш манзили бўйича қабул қилинади.

Аризаларни қабул қилиш жорий йилнинг 1-февраль кунидан 20-март кунига қадар (шу куни ҳам) давом этди.

Тошкент вилояти ИИББ томонидан университетнинг 3 та йўналишига номзодлар ҳужжатларини топширишлари мумкин бўлади булар:

"Йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолияти”;

“Жамоат тартибини сақлаш фаолияти”;

“Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш фаолияти".

Номзодларни ўқишга қабул қилиш танловлари неча босқичда ва қандай тартибда ўтказилади?

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни ўқишга қабул қилиш учун танлов 2 босқичда ўтказилади:

•дастлабки саралаб олиш;

•тест синовлари.

Дастлабки саралаб олиш давомида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

•ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

•якка тартибда суҳбатлашиш;

•тиббий кўрикдан ўтказиш;

•индивидуал-психологик ўрганиш;

•умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш.

Тест синовлари

Қабул комиссияси томонидан тест синовларида қатнашишга рухсат этилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар ҳар йили олий таълим муассасалари бакалавриатига ҳужжатлар қабули бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига тақдим этилади.

Номзодларни Университетга ўқишга қабул қилиш Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этилган тест синовлари натижалари (танловдан ташқари ва тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга номзодлар бундан мустасно) асосида амалга оширилади.

Тўлиқ маълумотлар учун Тошкент вилояти ИИББнинг ўқишга қабул қилиш бўйича Телеграмдаги расмий гуруҳга аъзо бўлинг. https://t.me/TV_JXU_2024 

Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси янги биноси. Мўлжал: Нурафшон шаҳридаги Президент мактаби.

Text to speech