7 Ноябр 2022 йил 9520

Ўқишга қабул қилиш бўйича эълон

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига фуқаролар қабул қилиниши бўйича танлов ўтказилиши маълум қилинади.

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида ўтказилади.

Номзодларга қўйилган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;- Яшаш манзили бўйича Тошкент вилоятида доимий рўйхатда туриши;- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган бўлиши;- Эркаклар учун бўйи 165 сантиметрдан, аёллар учун 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги;- Муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши; (эркаклар учун);- Олий маълумотга эга бўлган фуқаролар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.

Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетида тайёрланадиган мутахассисликлар

- Йўл-патруль фаолияти;- Паспорт тизимини таъминлаш;- Жамоат тартибини сақлаш фаолияти;- Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти;

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан келишлари сўралади:

- биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси доимий яшаш манзили билан (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);- қариндошларнинг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) биометрик паспорти ёки идентификация ИД картаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);- ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;- фуқаро томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;- анкета-маълумотнома;- ҳарбий гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда).

Факультетда ўқиш истагида бўлган фуқаролар жорий йилнинг 05 ноябрь кунидан 05 декабрь кунига қадар соат 09:00 дан 18:00 га қадар мурожаат этишлари сўралади.

Эслатма: белгиланган кунлардан олдин ёки кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.

Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, Сада бекати, 1-уй. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси биноси.Мурожаат учун телефон: + 99870 762 41 97

Тошкент вилояти ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

 

Text to speech