10 Сентябр 2025 йил 430

Интернетда тарқалаётган «бола ўғирлаш» билан боғлиқ видео ҳақиқатга тўғри келмайди (фейк)

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида «бола ўғирлаш» билан боғлиқ ҳолат кузатилмагани ва шу мазмунда тарқалаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинади.

Маълумотга кўра, кеча 9-сентябрь куни Юқори Чирчиқ тумани «Тараққиёт» маҳалласида яшовчи вояга етмаган шахс (2012 й.т. Э.Ҳ) яқинларига айтмасдан бошқа маҳаллада яшаётган дўстининг уйига кетган. Орадан вақт ўтиб қариндошлари уни топганда ноқулай вазиятдан чиқиш учун «мени ўғирлаб кетишмоқчи бўлишди» мазмунида гапирган ва буни эшитган яқинлари ички ишлар органларига хабар берган.

Шу вақтнинг ўзида олиб борилган ўрганишлар натижасида туман ҳудудида бу каби ҳолат кузатилмагани ва бола яқинлари дакки беришидан чўчиб ёлғон гапиргани маълум бўлган.

Жараёнда туман ИИБ масъуллари томонидан бола ва унинг яқинлари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, бу каби ҳаракатларнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.

Text to speech