2 Декабр 2024 йил 2599

Инсон қадри ва эл-юрт бахти учун мавзуси, ОИТС касаллиги ва вазирлик буйруғининг мазмун моҳияти

Бугун, 2 декабрь куни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси шахсий таркиби учун навбатдаги маънавий-маърифий дарс соат бўлиб ўтди.

Тадбирда Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камолов «Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун» мавзусида маъруза қилиб, мавзуни ёритиб берган бўлса«1- декабрь Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни» муносабати билан вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ўринбосари Баҳодир Очилов ОИТС касаллиги, юқиш ва унинг профилактикаси тўғрисида атрофлича тушунчалар берди.

Шунингдек, шахсий таркибга Бош бошқарма Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими масъуллари томонидан ИИВнинг 2024 йил 5 октябрь кунидаги «Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини ташкил этиш, малака тоифаси ва рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғи мазмун моҳияти етказилди.

Text to speech