9 Май 2022 йил
724
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига эҳтиром кўрсатилмоқда
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш фахрийлари ҳолидан хабар олиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи генерал-майор Тоҳир Арипов Бўстонлиқ туманида яшовчи фахрийлар хонадонида бўлди.
Хусусан, туман Қоронқул МФЙда яшовчи 98 ёшли Мирхолиқ Исмонов, Нанай ҚФЙда яшовчи 95 ёшли Абдураҳим Зиятов ҳамда Чимбойлик МФЙда яшовчи 95 ёшли Ҳаитмат Гадаевлар хонадонига борилди.
Жараёнда фахрийлар билан дилдан суҳбат қурилди ва бугунги тинч осойишда кунларимизга шукрона айтилиб, урушда ҳалок бўлган инсонлар хотирланди. Уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида эсдалик совға ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Шу каби тадбирлар шаҳар-туман ИИО томонидан ҳам ўтказилди.
ИИББ Ахборот хизмати