Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ 2-сонли Тошкент академик лицейида ўқувчиларининг тантанали битирув маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти, Фахрийлар кенгаши аъзолари, битирувчилар, уларнинг ота-оналари, лицей педагоглари ҳамда фахрий меҳмонлар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар битирувчиларни мазкур муҳим босқич билан табриклаб, хизмат фаолияти ва шахсий ҳаётда уларга юксак зафарлар тилади.
Маросим давомида ИИББ Фахрийлар кенгаши аъзолари ҳамда бошқа масъул раҳбарлар томонидан битирувчиларга дипломлар тантанали тарзда топширилди. Битирувчилар, устозларига миннатдорчилик билдириб, таълим масканида олган билим ва тарбиялари уларнинг кейинги ҳаёт йўлларида пойдевор бўлишини таъкидлашди.
Тадбирда шунингдек, ота-оналар, лицей ўқитувчилари ҳамда меҳмонлар сўзга чиқиб, ёшларга самимий тилаклар йўлладилар. Оркестр ҳамда ўқувчилар томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар тадбирга янада байрамона кайфият бағишлади.
Маълумот ўрнида, 2025-ўқув йили якунида лицейни жами 182 нафар ўқувчи тамомлаган бўлиб, улардан 11 нафари имтиёзли диплом, 2 нафари олтин медаль ва 3 нафари кумуш медаль билан тақдирланди.
Тадбир якунида битирувчилар саф тартибида юриб, саф майдонида эсдалик суратга тушдилар.