ИИВ соврини учун китобхонлик танлови ўтказилди
20 декабрь куни Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ИИВ соврини учун Тошкент вилояти 3-секторларида яшовчи оилалар ўртасида “Энг яхши маънавий етук оила” китобхонлик беллашувининг вилоят босқичи ўтказилди.
Унда вилоятнинг 22 та шаҳар-туман 3-секторларида яшовчи оилалар ўртасида туман босқичида ғолиб бўлган оила ва уларнинг аъзолари, “Ёш китобхон”, “Мен севган асар қаҳрамони”, “Баҳру байт” ва “Энг яхши китобхон оила” йўналишида беллашдилар.
Якуний натижаларга кўра, Пискент туманидан Л.Умаровалар оиласи учинчи ўринни, Чирчиқ шаҳридан А.Нурмаматовлар иккинчи ўринни эгаллашган бўлса, Х.Ёқубовлар оиласи биринчи ўринни эгаллаб республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Тадбир якунида ИИББ Секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, майор Санжар Саидов томонидан ғолиб ва иштирокчиларига Бош бошқарманинг фахрий ёрлиғи, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
ИИББ Ахборот хизмати