ИИВ Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқишга қабул ўтказилмоқда
Ички ишлар вазирлиги қошидаги Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига жорий йил 1 апрелдан 30 апрелга қадар ўқишга қабул ўтказилиши маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги 10-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 23 март кунги 150-сонли буйруғи билан Нукус "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейига қабул тартибига ўзгартириш киритилиб, эндиликда номзодларнинг ҳужжатлари ички ишлар органлари томонидан расмийлаштирилиши белгиланган.
Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Доимий яшаҳ манзили бўйича Тошкент вилоятида рўйхатда туриши;
- эркак (ўғил бола бўлиши);
- жорий йилда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг 9-синфини тамомлайдиган;
- Соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилиши;
- Ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш танловидан муваффақиятли ўтган номзодлар қабул қилинади;
Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейини тамомлагандан кейин битирувчиларига белгиланган намунадаги диплом ва кўкрак нишонлари берилади. Ўқиш муддати - 2 йил.
Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан келишлари сўралади:
Ички ишлар органларига таълим йўналишини кўрсатган ҳолда, белгиланган шаклдаги ариза билан жорий йил 1 апрелдан 30 апрель кунига қадар мурожаат қилишлари мумкин.
Номзодлар аризага :
- таржимаи ҳоли (электрон ва қўл ёзма);
- ўқиш, яшаш жойидан тавсиянома;
- туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусқаси;
- мудофаа ишларида рўйҳатда туриши тўғрисидаги маълумотнома нусхаси;
- фанларни ўзлаштириши тўғрисидаги ўқиш жойидан директор томонидан тасдиқланган маълумотнома;
- 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 4 та, 3 х 4 см ўлчамдаги 6 та рангли фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат (бош кийимсиз). илова қилинади.
Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига кириш истагида бўлган жорий йилнинг 01 апрель кунидан 30 апрель кунига қадар соат 09:00 дан 18:00 га қадар мурожаат этишлари сўралади.
Эслатма: белгиланган кунлардан олдин ёки кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.
Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, Сада бекати, 1-уй. Тошкент вилояти ИИББ биноси.
Мурожаат учун телефон: + 998707624197
ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати