26 Феврал 2024 йил 4554

ИИВ лицейига ўқишга кириш истагида бўлган ёшлар диққатига

Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган ИИВ 2-сонли Тошкент академик лицейига ўқишга кириш танловида иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда.

 

Қабул муддати: 2024 йил 15 февралдан-апрелгача. Кимлар иштирок этади: мактабнинг 9-синф битирувчилари (Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турувчи, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари).


Қабул босқичлари:

- дастлабки танлов;

- махсус-профессионал танлов;

- тест синови.

 

Дастлабки танлов:

- ИИВ академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш;

- якка тартибда дастлабки суҳбат ўтказиш;

- номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш;

- тиббий комиссия кўригидан ўтказиш.


Махсус-профессионал танлов:

- номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш;

- номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш;

- якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш.

 

Тест синовлари:

Тест синовлари белгиланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси белгилаган муддатларда ўтказилади. Тест синовлари ўтказиладиган умумтаълим фанлари блоки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

 

Номзодлар тест синовларини ўзларининг танлови бўйича учта: давлат тили, рус тили ва қорақалпоқ тилининг бирида топширадилар.

Таъкидлаш жоизки, академик лицей ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган дастлабки касбий билим, маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш, ИИВ олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш бўйича самарали тартибни жорий этиш мақсадида ташкил қилинган.

Ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар юқорида қайд этилган муддатда Тошкент вилояти ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига мурожаат қилишлари мумкин.

Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент вилояти ИИББ янги биноси. Мўлжал: Нурафшон шаҳридаги Президент мактаби.

Text to speech