4 Ноябр 2021 йил 671

ИИББнинг тантанали байрам тадбири

Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ташкил топганлигининг 30 йиллиги ҳамда 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов, вилоят ҳокими ва бошқа ташкилот раҳбарлари ҳамда ИИО ходимлари ва уларнинг яқинлар иштирок этди.

Сўзга чиққан Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов ИИО ходимларни байрам билан қутлади ва Президент табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, Вазир ўринбосари Азизбек Икрамов ҳам ходимларни ва уларнинг яқинларини ИИВ тизиминг 30 йиллиги билан самимий табриклади.

Тадбирда давлат мукофотига лойиқ кўрилган фидойилар ҳамда ватан учун жон фидо қилган ходимларнинг яқинларини тақдирланди.

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакилларининг бир гуруҳи ИИВ томонидан мукофотланди. Тадбирнинг бадиий қисмида халқ артистлари ва эл ардоғидаги санъаткорлар ходимларни байрам билан қутлаб, чиқишлар қилишди.

Text to speech