27 Декабр 2021 йил 474

ИИББда озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди

Ходимларнинг байрам кунларида кучайтирилган хизмат ва навбатчиликда бўлишлари ва уларга янада қулайлик яратиш ҳамда вилоят тадбиркорларини қўллаб қувватлаш мақсадида, бугун Тошкент вилояти ИИББда озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада тадбиркорлар ўзлари етиштирган ва ишлаб чиқарган гўшт, сут ва балиқ маҳсулотлари, мевалар ва бошқа турдаги озиқ-овқатлар билан иштирок этди. Ходимлар томонидан харидлар амалга оширилиб, байрам дастурхонига ҳозирлик кўрилди.

Text to speech