1 Сентябр 2022 йил 689

ИИББда давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан бир қатор ходимлар юксак давлат мукофоти ва ИИВнинг кўкрак нишонлари билан тақдирланган бўлса, 300 нафар ходимларга пул мукофотлари ва бошқа совғалар топширилди.

Тадбирни Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи генерал-майор Тоҳир Арипов очиб бериб, шахсий таркибга Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва йиғилганларни истиқлолнинг 31 йиллиги билан қутлади. Уларнинг машаққатли, шу билан бирга шарафли касбларига улкан зафарлар тилади.

Тадбирнинг тақдирлаш ва мукофотлаш қисмида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони кўра, Жасорат” медали билан тақдирланган Майор Карабаев Анвар Абдугаппаровичга Бош бошқарма бошлиғи томонидан юксак мукофот тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан Ички ишлар вазирлигининг «1-2-3 даражали Бенуқсон хизматлари учун» 9 нафар ва “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан бир нафар, «Фахрий ёрлиғи» билан бир нафар ва пул мукофоти билан бир нафар ходим тақдирланган бўлса, югуриш марафонида фахрли ўринларни эгаллаган ходимларга ҳам пул мукофотлари тантанали топширилди.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтган бир гуруҳ ходимларнинг хизмат фаолияти эътироф этилиб, улар ҳам Бош бошқарма бошлиғи томонидан рағбатлантирилди.

Бош бошқарма бошлиғи мукофотларни топшириш давомида, ходимларнинг хизматдаги самарали фаолиятлари ва бунинг ортидан эришилаётган натижалар шахсий таркибга ўрнак бўлиши, ҳар бир ходим шундай мукофотларга лойиқ бўлиши кераклигини таъкидлади.

Тадбир давомида ИИВнинг буйруғи билан тўққиз нафар фахрийларга “Ўзбекистон ИИВ фахрийси-Ветеран МВД Узбекистана нишони ҳам тантанали топширилди.

Шунингдек, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, юклатилган вазифаларга виждонан ёндашганликлари учун 290 нафардан ортиқ ходимлар  пул мукофоти билан рағбатлантириган бўлса, 92 нафар ходимларнинг илгари берилган интизомий жазолари муддатидан олдин олингани эълон қилинди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech