12 Ноябр 2021 йил 670

ИИББ ва унинг қуйи тизимларида “Яшил макон” доирасидаги хайрли ташаббус

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида, мутасаддиларга 10 декабрга қадар республиканинг ҳар бир шаҳар-туманлари ҳамда қишлоқларида дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” ўтказиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини жорий қилиш топшириғи берилди ва бу борада ишлар бошлаб юборилди.

Бошқа соҳалар қаторида Тошкент вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳам тадбир доирасида маъмурий бинолар атрофлари ва хонадонлари ҳудудларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтказишдан мамнун.

Жумладан, вилоят ИИББ марказий аппарати, Минтақавий марказлар, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими питомниги, Реабилитация қилиш маркази, шунингдек, 22 та шаҳар-туман ИИБ (бўлинма) бинолари атрофига 1 000 га яқин мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Ҳозирда вилоят бўйлаб Ички ишлар органларига қарашли ҳудудларини амалда “яшил макон”га айлантириш борасидаги ишлар вилоят ИИББ раҳбариятининг назоратида давом эттирилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech