ИИББ раҳбариятининг бириктирилган ёшлар билан учрашувлари давом этмоқда
Хабар берилганидек, давлат раҳбари топшириғига асосан бир миллион ёшларни қамраб олган дастур доирасида ёшлар муаммоларини манзилли ҳал этишга қаратилган тадбирлар ташкил қилинмоқда. Шу каби навбатдаги тадбир Чирчиқ шаҳрида ўтказилди.
Тадбирда Тошкент вилояти ИИББ ва шаҳар ИИБ масъул раҳбарлари, туман мутасаддилари ва ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида ёшлар Чирчиқ олий танк командир-муҳандислик билим юртида бўлиб, муассасанинг ўқув-тарбия жараёни, замонавий таълим воситалари, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари қай даражада жорий этилгани ва маскан музейи билан танишди. Жараёнда ватан учун жонини фидо қилган тарихий саркардалар, мард ва жасур ўғлонлар йод этилди.
Бунда ташқари, ёшлар Чирчиқ давлат педагогика университетидаги Жадидлар музейида бўлиб, уларнинг ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида чеккан заҳматлари ҳақида кенг таассуротга эга бўлишди.
Университет мажлислар залида бўлиб ўтган учрашувда ёшларнинг турли мазмундаги мурожаатлари тингланиб, ечим топиш чоралари кўрилди. Мурожаатлардан келиб чиқиб, ёшларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ёшларни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга
қаратилган шу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ўтказилмоқда.