31 Декабр 2021 йил 983

Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг янги йил табриги

Ҳурматли Ички ишлар органлари ходимлари, қадрли офицерлар, сержантлар ва сафдорлар, муҳтарам фахрийлар, Сизларни кириб келган Янги – 2022 йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек, ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатдан рози бўлсин.

Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз бўлса, чинакам халқчил халқпарвар бўлиш, шунингдек, “Барча сай-ҳаракатлар инсон қадри учун” деган устувор ғоя ички ишлар органлари фаолиятининг ҳам бош мезони бўлиб қолиши лозим.

Соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматини, қолаверса, ҳамон давом этаётган пандемиядаги жонбозликларини халқимиз яхши англайди ва муносиб қадрлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, сизлар орқали ушбу кунда эл-юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур соҳа ходимларининг хотирасини ҳурмат-эҳтиром билан ёд этиб, уларнинг оиласи ва фарзандларига байрам табригимиз ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Қадрли ҳамкасблар!

Сизларни яна бир бор кириб келган янги 2022 йил билан чин юракдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файзу барака, ғоят масъулиятли ва серқирра фаолиятингизда янги зафарлар тилайман. Янги - 2022 йил барчамизга қутлуғ келсин!

Тоҳир Арипов,

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, полковник

Text to speech