30 Апрел 2025 йил 1330

Ифтихор ва Ғишт-кўприк маҳаллаларида ҳуқуқ-тартибот масканлари фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда маҳалларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора тадбирлар тўғрисида»ги 1-сонли Қарорига мувофиқ Тошкент туманининг Ифтихор ва Ғишт-кўприк маҳаллаларида ҳуқуқ-тартибот масканлари фойдаланишга топширилди.

Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органларига жуда катта эътибор қаратилиб, соҳани чинакам халқчил тузилмага айлантириш, аҳоли учун барча шаҳар ва қишлоқларда, ҳатто энг чекка жойларда ҳам хавфсиз яшаш ва меҳнат шароитини яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Биргина мисол, юқорида номи келтирилган ПҚ-1-сон қарор билан ҳудудларининг криминоген вазияти оғир маҳаллаларида ташкилий тузилмаси асосида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бештагача маҳаллани микроҳудудларга бирлаштирган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича тезкор ҳаракатланиш тизимини жорий этиш вазифаси белгилаб берилди.

Бу эса тизимдаги ислоҳотларнинг амалий натижасини соҳанинг ҳар бир ходими, биринчи навбатда, бизга катта ишонч билдирган халқимиз ўзининг кундалик ҳаётида ҳис қилаётгани барчамизга ғурур-ифтихор бағишлайди.

Ўйлаймизки, фойдаланишга топширилаётган ушбу кўркам бинода ҳуқуқ-тартибот вакиллари узоқ йиллар давомида халқимизга ва Ватанимизга садоқат билан хизмат қилиб, мамлакатимиз равнақи учун, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишади.

Text to speech