Ички ишлар органларига ишга қабул қилиш учун танловлар эълон қилинади
Тошкент вилояти ИИББ 2020 йилнинг 30 март кунидан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимларида бўш бўлган офицерлик лавозимларига, ички ишлар органлари хизматига кириш истагида бўлган фуқароларни хизматга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган танловларда иштирок этишга рўйхатга олиш бошланишини маълум қилади.
Танловларда, 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган, Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турувчи, олий таълим муассасаларини “ҳуқуқшунос” мутахассислиги ва “педагогика” йўналишлари бўйича тамомлаган, муддатли, сафарбарлик чақирув резерв ёки олий таълим муассасасини ҳарбий кафедрасини тамомлаган, бўйи 165 см дан паст бўлмаган эркаклар иштирок этишлари мумкин.
Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган фуқароларни юқорида кўрсатилган муддатдан бошлаб, соат 09.00дан 17.00га қадар ИИББ Кадрлар бошқармасига шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорти, маълумоти тўғрисидаги диплом, ҳарбий гувоҳномасининг асл нусҳалари билан келишлари сўралади.
Манзил: Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчаси Сада бекати 1-уй. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси биноси.
Мурожаат учун телефон: +998 70 762-41-97 ёки +998 99 863-85-49