13 Апрел 2020 йил 126

Ички ишлар органлари ходимларининг коронавирус инфекциясидан ҳимояланиши тартиби тўғрисидаги ЙЎРИҚНОМА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 11 апрель кунидаги 136-сон буйруғига ИЛОВА.

1-боб. Умумий қоидалар

     1.Мазкур Йўриқнома коронавирус (COVID-19) инфекцияси (кейинги ўринларда коронавирус инфекцияси деб аталади) тарқалишига қарши кураш          тадбирларига жалб қилинган ички ишлар органлари ходимлари (кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади)ни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш            қоидаларини белгилайди.

  1. Мулоқотда бўлган шахсларни карантинга олинган ҳудудларга олиб бориш ходимлар шахсий ҳимоя воситалари (юз ниқоби, тиббий қўлқоп) билан ҳимояланган холда махсус транспорт воситасида амалга оширилади. Бунда ходимлар нафас олиш, қўл ва тана сирти гигиенаси, шунингдек транспорт воситасидаги вентиляция ва хавфсиз масофа сақланишига катьий амал қилиши лозим.

2-боб. Коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш бўйича стандарт эҳтиёт чоралари

  1. Қул гигиенаси ходимлар орасида юқумли касаллик тарқалишининг олдини олишда самарали усул ҳисобланиб, мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ мунтазам равишда (таом тайёрлашдан, овқатланишдан, уйга ва ишхонага кириш ва чиқишдан олдин) қўллар спиртли антисептик ва бошқа санитар-гигиеник воситалар ёрдамида 20-30 сония давомида тозалаб турилади.
  2. Қўллар билан турли жисмларнинг юзаларига тегилганда ёки улар да кўзга кўринадиган ифлосланиш бўлса, мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ қўллар совун, оқар сув, бир маротаба ишлатиладиган сочиқ ва бошқа антисептик воситалардан фойдаланган холда тозаланади.
  3. Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар, гумонланганлар ва уй карантинида бўлган шахсларни кузатиш хамда назорат қилишда ходимлар томонидан кўрилиши шарт бўлган эҳтиёт чораларида шахсий ҳимоя воситалари (кейинги ўринларда ШҲВ деб юритилади)дан тўғри фойдаланиш, шу жумладан ШҲВни қандай тартибда кийиш (тақиш), ечиш ва утилизация қилиш мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

3-боб. Коронавирус инфекцияси билан касалланиш аломатлари мавжуд беморларнинг уйларига ташриф буюрувчи ходимларни ҳимоя қилиш бўйича кўрсатмалар

  1. Қўлларга гигиеник ишлов бериш таркиби 60-95% гача спиртдан иборат бўлган антисептик воситалардан фойдаланган холда ШҲВни кийиш (тақиш) ва ечишдан олдин амалга оширилади.
  2. Ходимлар томонидан коронавирус инфекцияси билан касалланиш аломатлари бўлган шахс(лар)ни кузатишда комбинезон, қўлқоп, кузни (ҳимоя кўзойнаклари) ва нафас олишни (юзнинг олд ва ён томонларини қоплайдиган бир марталик юз ниқоби) ҳимоя қилувчи восита (респиратор)лардан фойдаланилади.
  3. Ходимлар уйга киришидан олдин уйдаги шахсларни уйга кириши ҳақида огоҳлантириб, бошқа хонага утиши ёки ўша хонадан камида 2 метр узоқликда туришини сўрайди.
  4. Ходимлар уйдан ташқарига чиққанда ШҲВни ечиб, ташқаридаги ахлат қутисига ташлаши лозим, автотранспорт воситасида фойдаланилган ШҲВни олиб юрмаслиги ва уй ичкарисига киритмаслиги керак. Бунда, уйдан танщарида барча ШҲВларни ечиб ташлашнинг иложи бўлмаса, ходимлар юзни ҳимояловчи ниқоб (нафас олиш ва кузни ҳимоя қилиш воситаси)ни олиб ташлаши тавсия этилади.
  5. Ходимлар уй ичида комбинезон ва қўлқопини ечиши керак бўлган холларда, уйдаги шахслардан иложи бўлса бошқа хонага утишини ёки бир хонада бўлганда камида 2 метр узоқликда туришини сўрайди. Уйнинг кириш қисмидаги бўш жой бўшатилганидан сўнг, ходимлар комбинезон ва қўлқопини ечиб, таркибида 60-95% гача спиртдан иборат бўлган антисептик воситалар ёрдамида қўл гигиенаси ўтказилади . Уйни тарк этаётган вақтда хам худди шу тартибда қайта гигиена ишлари амалга оширилади.

4-боб. Коронавирус инфекцияси аломатлари мавжуд бўлмаган шахсларнинг уйларига ташриф буюрувчи ходимларни ҳимоя қилиш бўйича кўрсатмалар

  1. Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан яқин алоқада бўлган, бироқ касаллик аломатлари мавжуд бўлмаган шахслар билан гаплашишда ходимлар телефон ёки онлайн иловалардан фойдаланишлари тавсия этилади.
  2. Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан яқин алоқада бўлган шахсларни карантинга олинган ҳудудларга олиб бориш ходимлар шахсий ҳимоя воситалари (юз ниқоби, тиббий қўлқоп) билан ҳимояланган холда, махсус автотранспорт воситасида амалга оширилади. Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан яқин алоқада бўлган, бироқ касаллик аломатлари мавжуд бўлмаган шахслар билан суҳбатлашиш зарурати пайдо бўлганда, ходимлар бемор билан яқин алоқада бўлган шахсдан хавфсиз, камида 2 метр масофада бўлиши зарур. Бунда, ходим коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан яқин алоқада бўлган, бироқ касаллик аломатлари мавжуд бўлмаган шахсларни тана ҳарорати юқори эмаслигини аниқланмагунча уйга кирмаслиги керак.
  3. Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан яқин алоқада бўлган, бироқ касаллик аломатлари мавжуд бўлмаган шахслар узининг тан ҳарорати юқори ёки касаллик аломатлари ҳақида хабар берганда ходим тиббий экспертиза ўтказиш учун мутахассисга мурожаат қилиши керак. Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан яқин алоқада бўлган, бироқ касаллик аломатлари мавжуд бўлмаган шахслар иситма ёки бошқа касаллик аломатлари ҳақида хабар бермаган бўлса, унга уз ҳароратини ўлчаб, натижалари ҳақида хабар беришини сўраши керак. Агар шахс ушбу кўрсатмаларга риоя қилмаса, ундан камида 2 метр масофада туриш керак.

5-боб. Коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки шубҳа остидаги беморларни транспортировка қилиш тартиби

  1. Ходимлар коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни ҳимоя комбинезонларини кийиб ва эҳтиёт чораларига амал қилган холда кузатиб борадилар. Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни тиббий эвакуация қилишни амалга оширувчи гуруҳ, аъзолари эпидемия режимига риоя қилиши ва дезинфекциялаш бўйича қўшимча тайёргарликдан утган бўлиши керак.
  2. Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар эвакуациясини амалга ошираётган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ШҲВни кийган/таққан бўлиши шарт. Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар билан алоқада бўлган шахслар алоҳида автотранспорт воситасида эвакуация қилинади.
  3. Ички ишлар органларининг тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари тиббий, техник, дори воситалари, кийим-кечак, эпидемиологик (агар керак бўлса), реанимация ва ШҲВ билан жиҳозланган бўлиши керак. Ходимларнинг коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларнинг қариндошлари ва дўстлари билан бирга бориши тақиқланади. Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганидан сўнг, бригада ҳимоя кийимларини дезинфекциялаш билан касалхонада тўлиқ санитария ишловидан ўтказилади.
  4. Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни ташишда иштирок этган барча ходимлар юқумли касалликлар шифохонасининг махсус ажратилган хоналарида санитария ишловидан ўтишлари шарт. Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни эваукация қилишга жалб этилган ходимлар юқумли касалликнинг гумон қилинган инкубация даврига тенг бўлган даврда тиббий кузатув остида бўлиши керак.
  5. Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни эвакуация қилиш олдидан ўтказилган текшириш натижаларига кура, ўткир респираторли инфекциялар (иситма, йўтал, буруннинг оқиши ва бошқалар) белгилари бўлган ходимлар хизматга жалб қилиниши тақиқланади. Ходимлар бир марта ишлатиладиган ниқоблар (иш сменасининг давомийлиги ва камида 3 соатда бир марта ниқобни алмаштириш асосида), шунингдек, қўл юзаларини тозалаш учун антисептик ва дезинфекциялаш воситалари билан таъминланадилар.

6-боб. Ходимларнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашдаги мажбуриятлари

  1. Коронавирус инфекцияси билан боғлик бўлган тадбирларга жалб этилган ходимлар тиббиёт ходимлари томонидан шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, шахсий гигиена қоидалари ва коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар билан мулоқотда хавфсизлик чоралари бўйича йўриқнома ўтказилгандан сўнг хизмат вазифаларини бажаришга киришадилар.
  2. Коронавирус инфекцияси билан боғлик бўлган тадбирларга жалб қилинган йул ҳаракати хавфсизлиги ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимлари шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган холда, блок-постларда ва бошқа жамоат жойларида (кўчаларда) автотранспорт воситаларини тўхтатиб текшириш жараёнида автотранспорт воситаси ва унга тегишли бўлган ҳужжатларни қўл теккизмаган (автотранспорт воситаси ва унга тегишли бўлган ҳужжатлар ҳайдовчи/фуқаро томонидан очган ҳолатда бирма-бир ходимга кўрсатилади) холда камида 1 метр масофа сақлаган ҳолатда текшириб, хизмат олиб борадилар.
  3. Коронавирус инфекцияси аниқланмаган, аммо карантин кузатувида сақланаётган фуқароларнинг барчаси потенционал инфекция юққан бемор деб ҳисобланиши ва эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишлари керак. Коронавирус инфекцияси билан касалланган хар бир беморлар билан бўлиб ўтган мулоқотдан сўнг ходим қўлқопларни алмаштириши хамда қўлқопни хар сафар ечганда ва кийганда қўлларни совун билан ювиш керак.
  4. Карантинга олинган ҳудудлардаги беморлар билан бевосита мулоқот фақатгина шифокор рухсати билан ходимлар томонидан ШҲВни кийган/таққан ҳолда амалга оширилади (агар бемор томонидан жамоат тартибини бузиш ҳолатлари кузатилганда).
  5. Зарурат бўлмаган холларда ходим коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар, гумонланган шахслар хамда беморлар билан алоқада бўлмаслиги лозим.
  6. Ходимлар карантин шароитидаги хизматини тугатиб, нормал шароитга қайтишда, коронавирус инфекцияси мавжудлигини аниқлаш учун улар дастлабки текширувлардан утишлари керак. Агар натижалар (-) манфий бўлса хам, барча жамоа 14 кун давомида махсус карантинга олинган ҳудудларга жойлаштирилади.
  7. Ходимлар карантин тадбирларига бир маротабадан ортиқ жалб қилинмайди.

7-боб. Якуний қоида

  1. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

 


ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech