11 Август 2025 йил 214

Ички ишлар органларида «Ижтимоий ҳимоя ойлиги» ўтказилмоқда

2025 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида «Ижтимоий ҳимоя ойлиги» эълон қилинди. Ушбу ойлик доирасида ички ишлар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади

Тадбирлар давомида саломатликни тиклаш, психологик ёрдам кўрсатиш, моддий-маънавий рағбатлантириш, касбий қайта тайёрлаш ва ижтимоий хизматлар билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ходимларнинг яшаш шароитларини ўрганиш, эҳтиёжмандларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда фахрийлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

«Ижтимоий ҳимоя ойлиги» тизимдаги инсонпарварлик сиёсатининг амалий ифодаси бўлиб, ходимларнинг ижтимоий фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Text to speech