Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан ишлаш самарадорлиги оширилмоқда
ИИВнинг “Ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан
ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгилаш
тўғрисида”ги фармойиши ҳамда мазкур йўналишдаги тегишли дастур ижросини
таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, вилоят ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари капитан
Моҳира Собирова томонидан аёл ходималар ўртасида хизмат интизоми ва
қонунчиликка амал қилиш юзасидан навбатдаги профилактик тадбир ташкил қилинди.
Тадбир давомида ходимлар билан якка тартибда суҳбат ва уларнинг оилавий шароитини
ўрганиш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари вилоят ИИОда хизмат қилаётган хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, хизмат ёки оилада юзага келиши мумкин бўлган стрессли ҳолатларни олдини олиш ва ишни самарали ташкил қилишдаги кўникмаларни ҳосил қилиш бўйича психологик тренинг ўтказилди. Унда мавзу юзасидан фикр мулоҳазаларини билдиришди. Амалий машғулотлар билан стрессни физиологик ва психологик таъсирларини енгиллаштириш ва стрессни бартараф этиш йўллари ва усулларини қўллаш кўникмасини шакллантирилди.
Хизматда
аёл ходимлар фаоллигини ошириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга
қаратилган тадбирлар давом этмоқда.