13 Сентябр 2024 йил 1154

Хонадонда сақланаётган кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари фош этилди

Айни кунларда Тошкент вилоятида "гиёҳвандлик ва психотроп дори воситалари ноқонуний айланмасига қарши" кенг масштабдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Куни кеча Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси, Тошкент тумани Ички ишлар бўлими ва ДХХ туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1981 йилда туғилган Ж.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада хонадон ертўласида 10 дан ортиқ турли ном ва кўринишдаги, kўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Аниқланишича, дори воситалари ноқонуний йўллар орқали республика ҳудудига олиб кирилган ва сотиш мақсадида сақлаб келинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251(1)-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech