18 Март 2025 йил 2175

Ходимлар ўртасида волейбол бўйича «Вилоят биринчилиги» мусобақаси ўтказилди

ИИО ходимлари ўртасида жамоавий спортни оммалаштириш ва соғлом муҳитни тарғиб этиш мақсадида волейбол бўйича «ИИББ бошлиғининг кубоги» спорт мусобақаси ўтказилди.

Муросасиз ва кескин вазиятларга бой бўлган ўйин натижаларга кўра, эркаклар ўртасида Бош бошқарма жамоаси кубок ва биринчиликни қўлга киритган бўлса, 1-минтақа жамоаси иккинчи ўринни ва 4-минтақа жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.

Шу каби аёллар ўртасида Бош бошқарма жамоаси биринчи ўринни, иккинчи ўринни 2-минтақа жамоаси ва 4-минтақа жамоаси фахрли учинчи ўринни эгалладиҒолибларга ИИББ раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалар тантанали топширилди.

Text to speech