15 Июл 2025 йил 478

Ходимлар малакасини ошириш бўйича сайёр ўқув машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ва ИИВ фармойишига мувофиқ, жорий йилнинг 30 июнидан 12 июлигача Тошкент вилоятида ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва тезкор хизмат ходимлари учун навбатдаги сайёр ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Ушбу машғулотларда ходимлар фуқаролар билан ишлашда касбий билим ва кўникмаларини оширишди. Улар соҳадаги янги қонунлар, ҳукумат қарорлари ва ИИВ буйруқлари билан танишди.

Шунингдек, “Обод ва хавфсиз маҳалла” ҳамда “ижтимоий профилактика” тамойиллари асосида маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, хизматни тўғри ташкил этиш, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, интеллектуал кузатув камералари ва “ташвиш тугмаси” тизимини жорий этиш бўйича билимлар берилди.

Машғулотлар ИИВ Малака ошириш институти ўқитувчилари томонидан олиб борилди. Дарслар якунида иштирокчилардан тест синовлари олинди.

Text to speech