25 Март 2025 йил 1127

Хизмат давомида ҳамкасбларига намуна бўлиб келган ходимлар рағбатлантирилди

Тошкент вилояти ИИББда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ИИББ бошлиғи, генерал майор Тоҳир Арипов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва шахсий таркибни байрам билан қутлади.

Тадбир давомида ички ишлар органларидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишга қўшган муносиб ҳиссалари учун ҳамда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ИИВ томонидан рағбатлантирилган бир гуруҳ ходимларга мукофотлар Бош бошқарма бошлиғи томонидан тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, юклатилган вазифаларга виждонан ёндашган 620 нафар ходим пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Шунингдек, 7 нафар ходимнинг илгари берилган «интизомий жазо»си муддатидан олдин олингани эълон қилинди.

Тадбир сўнгида, «Саҳнаҳаёт кўзгуси» мавзусида маърифат соати ўтказилди. Унда «Машъал» газетаси бош муҳаррири Отабек Исроилов мавзу доирасида маъруза қилди.

ИИББ Ахборот хизмати.

Text to speech