ЙҲХ ҳайдовчи-оператори лавозимларига номзодлар қабул қилиниши бўйича танлов
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси тизимларининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” тизимида мобил қурилмаларидан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператори лавозимларига номзодлар қабул қилиниши бўйича танлов ўтказилишини маълум қилинади.
Танлов 2022 йилнинг 14-20 февраль кунлари давомида соат 09:00 дан 18:00 га қадар ўтказилади.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган, Тошкент вилоятида доимий рўйхат (прописка)да турувчи, олий маълумотга ва (олий таълим муассасасини ахборот коммуникация технологиялари, алоқа йўналиши бўйича тамомлаган) ҳайдовчилик гувоҳномасига эга, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган, бўйи 175 см дан паст бўлмаган (эркак) фуқаролар орасидан қабул қилинади.
Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган номзодлар Тошкент вилояти ИИББ ММИ ва Кадрлар билан таъминлаш хизматига шахсларини тасдиқловчи:
- фуқаролик паспорти ёки ИД-карта (асл нусхаси);
- олий маълумоти тўғрисидаги диплом (асл нусхаси);
- ҳарбий гувоҳнома (асл нусхаси) билан келишлари сўралади.
Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, Сада бекати, 1-уй. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси биноси. Мурожаат учун телефон: +998707624197
ИИББ Ахборот хизмати