Тошкент вилоятида ўтказилаётган «Хавфсиз ва соғлом юрт » тезкор-профилактик тадбири доирасида ўтган тўрт кун мобайнида вилоят ИИББ ва унинг қуйи тизимлари томонидан «Тиғ » махсус профилактик тадбирлари ўтказилмоқда .
Тадбир давомида кўча ва жамоат жойлари , шунингдек бошқа ҳудудларда ўткир тиғли ашёларни ноқонуний равишда олиб юрган 147 нафар шахс аниқланди . Улардан умумий ҳисобда 149 дона ўткир тиғли ашё (совуқ қурол ) аниқланиб , белгиланган тартибда расмийлаштирилиб олинди .
Аниқланган ашёлардан 137 таси пичоқ , 4 таси кастет 2 таси бита бўлса , қолган 6 таси бошқа кўринишдаги тиғли жисмларни ташкил қилган . Ушбу тадбир натижасида содир бўлиши мумкин бўлган қатор ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олди олинди .
Маълумот учун : Қонунга хилоф равишда совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 дан 5 бараваригача бўлган миқдорда жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин . Шунингдек , бошқа қонуний таъсир чоралари ҳам қўлланилиши белгиланган .
Тезкор профилактик тадбирлар Тошкент вилояти бўйлаб давом эттирилмоқда .