7 Август 2025 йил
659
«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор профилактик ойлиги доирасида ИИББ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, кўп миқдорда кучли таъсир қилувчи дори воситалари айланмасига чек қўйилди
Чирчиқ шаҳрида ўтказилган тадбир давомида Фарғона вилоятида яшовчи, 18-21 ёшдаги икки шахс (М.В., Р.Т.) ўзларига тегишли Nexia автомашина салонига 416 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда 10 гр (гашиш) гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган вақтда далилий ашё билан қўлга олинди. Ушбу шахслар қора бозорда тахминий қиймати 50 миллион сўмга тенг бўлган мазкур моддани ўтказиш мақсадида сақлаб келганликлари аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251 (1)-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари билан ноқонуний муомала қилиш 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.