19 Апрел 2025 йил 436

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида психофаол дориларни сотаётган шахс қўлга олинди

Республика миқёсида ўтказилаётган «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбири доирасида вилоят ИИББ ва унинг қуйи тизимлари ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, етиштириш, истеъмол қилиш ва тарқатишга қарши рейдлар ўтказилмоқда.

Шу каби навбатдаги тадбирлардан бири давомида Олмалиқ шаҳрида кучли таъсир қилувчи психофаол дори воситаларини сотаётган шахс далилий ашё билан ушланди.

Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлими ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, 1994 й.т. (А.Б.) аёл назоратдаги харидорга 99 дона психотроп дори воситасини 300 АҚШ доллари ва 900 минг сўмга сотган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, ушбу аёлнинг шериги — 2003 й.т. шахс (Д.Д.)дан 6 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ушланган шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гиёҳвандликка қарши курашиш йўналишидаги тезкор назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Text to speech