26 Апрел 2025 йил 185

«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан қатор жиноий ҳолатларнинг олди олинмоқда

Республика миқёсида ўтказилаётган «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Тошкент вилояти ҳудудида жамоат тартибини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида кучайтирилган назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, ахлоқ ва соғлиққа қарши йўналишдаги жиноятларни аниқлаш бўйича вилоят ИИББ ҳамда унинг қуйи тизимлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) тарқатилиши билан боғлиқ 2 та жиноий ҳолатлар фош этилди. Ушланган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилиши натижасида бошқа фуқароларга инфекция юқишининг олди олинди.

Хусусан, Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тадбирда 1998 й.т. аёл (З.Р.) 2020 йилда ОИТС марказида рўйхатга олиниб, расман огоҳлантирилганига қарамай, 2004 й.т. эркак билан жинсий алоқада бўлгани аниқланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, тадбирлар давомида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 6 та жиноий ҳолат фош этилиб барчаси бўйича қонун устуворлиги таъминланди.

Бундан ташқари, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида ноқонуний қурол сақлаш билан боғлиқ 3 та жиноий ҳолат фош этилди. Тадбирлар давомида 1 та жанговар, 7 та пневматик қурол, 4 та ов милтиғи ҳамда 51 дона ўқ-дорилар далилий ашё сифатида олинди.

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари вилоят бўйлаб изчил давом эттирилмоқда.

Text to speech