2 Май 2025 йил 472

«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида психотроп ва синтетик дорилар савдосига чек қўйилиб, гиёҳвандлик воситалари манзили туширилган «граффити» ёзувлар йўқ қилинди

Жумладан, гиёҳвандлик ва психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича ўтган 7 кун мобайнида вилоят ИИББ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жами 78 та жиноий ҳолат аниқланди. Ушланган шахслардан 16,3 кг гиёҳвандлик воситаси ва 1 852 дона кучли таъсир қилувчи дорилар далилий ашё сифатида олинди.

Хусусан, вилоят ИИББ ҳамда Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1975 йилда туғилган шахс 50 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини харидорга сотган вақтида қўлга олинди.

Тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу шахснинг яшаш хонадонидан келгусида сотиш мақсадида сақлаб қўйилган, тахминий қиймати 100 миллион сўмга тенг бўлган 911 дона шу каби дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Бундан ташқари, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар савдоси билан боғлиқ интернет дўконлари рекламалари акс этган 458 та "наркограффити" аниқланиб, йўқ қилинди. «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Text to speech