20 Ноябр 2021 йил 372

“Хавфсиз ҳудуд — хавфсиз тун” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар Тошкент тумани мисолида

Тошкент вилоятида "Хавфсиз ҳудуд" ва “хавфсиз тун” профилактик тадбири кенг қамровда, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилиб, қатор жиноятларни олди олиниши ва фош этилишига эришилмоқда.

Жумладан, 31 октябрь куни Тошкент тумани «Сарка» МФЙда яшовчи 1982 йилда туғилган B.M.ning хонадони туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, хонадон молхонасида 1,5 метрли қуритилган ҳолатдаги ҳамда ертўла ичида истеъмол қилиш учун тайёрланган гиёҳвандлик модаси борлиги аниқланган.

Шунингдек, ертўлада 16 дона «Марголин», 30 дона «Макаров» тўппончаси ўқлари ва 1 дона ўқдон борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган (экспертиза тайинланган).

Ҳолат юзасидан фуқаро Б.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248- ва 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech