“Хавфсиз тун” тезкор-профилактик тадбири
Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жазо муқаррарлиги ва қонун устуворлиги таъминлаш бўйича вилоят ишлар бош бошқармаси ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан “Хавфсиз тун” кенг қамровли, тезкор профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Мазкур йўналишда ташкил этилаётган йўриқномаларда вилоят ИИББ бошлиғи шахсан иштирок этиб, тунги хизматга жалб этилган ходимларга зарурий тавсия ва топшириқларни етказмоқда.
Жумладан, Чирчиқ шаҳрида бир кеча давомида ўтказилган “Хавфсиз тун” профилактик тадбирлари натижасида ЙПХ ходимлари томонидан 66 нафар меъёрий ҳужжатлари бўлмаган ва мастлик ҳолатида автотранспорт бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шу каби ППХ ходимлари томонидан 15 та ҳолатда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган ўткир тиғли жисм (пичоқ)ни қонунга хилоф равишда олиб, сақлаб юрган фуқаролар ва жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилдан шахслар аниқланиб, уларга нисбатан ҳам тегишли тартиб чора кўрилган.
Бундан ташқари тезкор ходимлар томонидан психотроп дори воситалари ва гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланув-чи 3 нафар шахслар ашёвий далил билан қўлга олинган бўлса, фуқароларга жинсий муносабатда бўлиши учун хонадонидан шароит яратиб берган аёл ҳам ушланди ва тегишли чора кўрилди.
Тадбир давомида умумий овқатланиш шохобчалари корхона ва ташкилот ҳамда бошқа объектлар текширилди. Тунги вақтларда фаолият олиб борадиган кўнгил очар масканлар ва уларда фаолият олиб бораётган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.