13 Сентябр 2025 йил 42

«Хавфсиз кибермакон» шиори остида тарғибот-ташвиқот тадбирлари

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб «Хавфсиз кибермакон» тезкор профилактик тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ойлик доирасида Тошкент вилояти ИИББ Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида махсус тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда вилоят Қўриқлаш бошқармаси кибер хавфсизлик бўлими мутахассислари иштирок этиб, йиғилганларга бугун дунё бўйлаб оммалашиб бораётган кибер жиноятлардан кўплаб инсонлар жабрланиб келаётгани тўғрисида тўхталиб, ходимларга кибер маданият, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, интернетдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш ҳамда кибер ҳужумлардан сақланиш бўйича амалий тавсиялар бериб ўтилди.

Шунингдек инсонларнинг кибер фирибгарлик қурбонига айланиб қолишини олдини олиш мақсадида аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб бориш, кибер ҳужумларнинг салбий оқибатлари бўйича хабардорлигини ошириш, реал ҳаётда учраётган ҳолатлар мисолида тушунтиришлар олиб борилди.

Тадбир давомида Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида махсус флаерлар тарқатилиб борилмоқда.

Text to speech