25 Январ 2025 йил 738

Гиёҳвандлик занжири узилиб, минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомаладан олинди

«Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбирлари доирасида Тошкент вилояти ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Зангиота туманида ўтказилган назорат тадбирида 29 ёшли шахс (С.М.) 50 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини харидорга 3 миллион 300 минг сўмга сотаётган вақтида ходимлар томонидан далилий ашё билан қўлга олинди.

Дори воситаларининг манбасини аниқлашга қаратилган суриштирувлардан сўнг тадбир давом эттирилиб, ушбу шахсни дори билан таъминлаётган 1986 й.т. (У.У.)нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Ушбу шахс хонадонида 796 дона турли ном ва кўринишдаги кучли таъсир қилувчи ва психофаол дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаётганлиги аниқланиб қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вилоят бўйлаб гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишидаги тадбирлар фаол давом эттирилмоқда.

Text to speech