7 Июн 2025 йил 132

Гиёҳвандлик воситасини Фарғонага олиб кетаётган «Наркокурер»лар Тошкент вилоятида ушланди

Хабар берилганидек, республика бўйлаб гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг ноқонуний айланишига қарши, жумладан уларни сақлаш, истеъмол қилиш, етиштириш ҳамда ўтказиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича «Қорадори – 2025» кенг кўламли тезкор профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган, «гашиш» гиёҳвандлик воситасини Бекобод шаҳридаги яшириб қўйилган жойидан олиб, Қўқон шаҳрида яшовчи харидорга етказаётган вақтида қочишга уринган икки шахс ҳам далилий ашё билан қўлга олинди.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида ушбу гиёҳвандлик моддаси наркокурер томонидан контрабанда йўли билан «закладка» кўринишида кўмиб кетилгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech