30 Ноябр 2024 йил 2725

Гиёҳвандлик воситаларини сотаётган шахслар ИИБ ходимлари томонидан иссиқ изидан фош этилди

«Психотроп моддаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш ойлиги» доирасида Бекобод шаҳар ИИБ ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Қашқадарё вилоятида яшовчи 24-25 ёшли икки шахс (Д.А. ва И.Б.) ёнида бўлган гиёҳвандлик воситасини харидорга 2,5 млн сўмга сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан далилий ашё билан қўлга олинди.

Олиб борилган суриштирув давомида ушбу шахслар вақтинча яшаётган Тошкент шаҳридаги хонадони кўздан кечирилди. Натижада улар уйда ҳам кейинчалик сотиш мақсадида гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech