12 Феврал 2025 йил 1052

Гиёҳвандлик воситаларини сотиш учун Зангиотага олиб келган шахслар ИИБ томонидан қўлга олинди

Тошкент вилоятида ўтказилаётган "Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш" ойлиги доирасида Зангиота тумани ички ишлар бошқармаси ва ДХХ тезкор ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Сурхондарё ва Тошкентда яшовчи, 47-54 ёшдаги икки шахс (Э.Б., Б.Н.) ўзларига тегишли Nexia автомашина салонига яширилган пайпоқда оғирлиги 300 гр бўлган (гашиш) гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган вақтда далилий ашё билан қўлга олинди. Ушбу шахслар қора бозорда тахминий қиймати 25 миллион сўмга тенг бўлган мазкур моддани ўтказиш мақсадида мақсадида олиб келганликлари аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми асосида жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқдаЭслатиб ўтамиз, гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари билан ноқонуний муомала қилиш 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Text to speech