16 Ноябр 2021 йил 700

Гиёҳванд модда билан ушланган шахс “ишни ёпиш” эвазига инспекторга пора таклиф қилди

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Зангиота тумани «Боғзор» МФЙ яшовчи фуқаро хонадонида оилавий жанжал бўлаётганлиги сабабли ҳудудий ИИБ профилактика инспектори лейтенант D.Zikirov мазкур хонадонга борган.

Инспектор хонадон эгаси 1959 йилда туғилган A.S. билан профилактик суҳбат давомида, ҳовлида турган икки қопда гиёҳванд моддага ўхшаш ўткир ҳидли ўсимлик ва 4 кг яқин қуритилган гиёҳванд модда уруғи борлигини аниқлаган.

Шундан сўнг, хонадон кўздан кечирилганда 3 та 3 литрли шиша идишда ҳам яшилсимон модда уруғи борлиги аниқланган ва ушбу далилий ашёлар холислар иштирокида далолатнома тузиб олинган.

Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув олиб борилаётган вақтда, фуқаро A.S.ning ўғли 1988 йилда туғилган S.A. келиб юритилган текширувни терговга ўтқазмасдан ёпиб бериш учун ИИБ профилактика инспекторига 1 млн 500 минг сўм пул маблағларини пора сифатида таклиф қилган.

Инспекторнинг билдиргиси асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро S.A. 1 млн 500 минг сўм пулни ходимга пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Ҳозирда Зангиота тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech